Месси катта пул учун
Ads
"Барселона" ва ушбу жамоа етакчиси Лионель Месси ўртасида ҳали ҳам янги шартнома тузилгани йўқ.
 
Маълумотларга қараганда, Лионель Месси футболчи дўстларидан бирига агар клуб билан келишолмаса Хитойга йўл олиши мумкинлигини айтган. Журналистлар Мессининг бу дўсти Сеск Фабрегас эканини гумон қилишмоқда.
 
Хитойнинг "Хэбэй Чайна Форчун" клуби Лионель Мессига беш йиллик шартнома ва йилиги 100 миллион евро миқдорида маош ваъда қилмоқда. Аргентиналик ҳужумчининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этади.