Россияда таэквондо бўйича "Moscow Grand-Prix Final" мусобақаси давом этмоқда.

Никита Рафалович чорак финалда испаниялик Рауль Мартинес Гарсия билан тўқнаш келди. Қизиқарли ўтган баҳсда ўзбекистонлик таэквондочи 15:3 ҳисобида ғалабага эришиб ярим финалга йўл олди. Энди Никита финалга чиқиш учун озарбайжонлик Милад Беиги Харчегани билан жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, Рафалович 1/8 финалда австралиялик Жэк Мартонни 20:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати