Пайет
Ads
"Вест Хэм"да можаро келтириб чиқарган Димитри Пайетнинг айрим сирлари очилмоқда. Франциялик футболчи ўтган йилнинг февраль ойида жамоаси билан янги беш йиллик шартнома имзолаб, клуб тарихида энг катта маош оладиган футболчига айланган эди.

"Вест Хэм" раҳбарлари 29 ёшли футболчининг хизматларини юқори баҳолаб, сентябрь ойида Пайетнинг клубга садоқати учун унга бир миллион фунт миқдорида пул ҳам берди.

Бироқ, жамоа етакчиси қишки трансферлар вақтида жамоадан кетишини маълум қилди. Бош мураббий Славен Билич ишонган футболчисининг бу қароридан аччиқланиб, уни жамоадан четлатди.

"Вест Хэм" раҳбарияти вазиятдан чиқиш учун Пайетни трансферга қўйди ва унинг трансфер нархини 40 миллион фунт деб эълон қилди.

SPORTS.uz