Премьер-лига иштирокчилари қисқариши кутилмоқда

Россия премьер-лигаси формати ўзгариши кутилмоқда. Маълумотларга қараганда, лига иштирокчилари сонини 16 тадан 12 тага тушириш режалаштирмоқда. Бу лойиҳа Россия футбол иттифоқи томонидан илгари сурилаётгани айтилмоқда.

Айни пайтда мусобақани ўтказиш учун иккита вариант бўйича иш олиб бориляпти.  Биринчи вариантда жамоалар икки даврали тизимда куч синашади ва кейин икки гуруҳ бўлинади. Юқори ўринларни эгаллаган биринчи гуруҳ вакиллари Еврокубок турнирлари йўлланмас учун курашни давом эттиради. Қолганлари, лигада қолиш учун ўзаро рақобатлашади.

Иккинчи вариантда жамоалар икки даврали тизимда ўзаро куч синашгандан кейин, плей-офф ўйинларида майдонга  чиқишига тўғри келади. Бу тизимда юқоридан саккизта жамоа чемпион ва Еврокубоклар иштирокчилари аниқлаш учун ўзаро баҳслашади. Қуйи ўринни эгаллаган тўртта клуб эса, пастки лиганинг тўрт етакчиси билан премьер-лигадан жой олиш учун беллашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)