ПСЖ Унай Эмерини ҳайдаса 10 миллион евро тўлайди

ПСЖ бош мураббийи Унай Эмери агарда парижликлар билан муддатидан олдин шартномани бекор қиладиган бўлса, 10,5 миллион еврога эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда L`Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Хабарда келтирилишича, клуб раҳбарияти жамоанинг сўнгги натижаларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Шу сабабли ҳам томонлар ўзаро келишувни бекор қилишлари ҳеч гап эмас.

Эслатиб ўтамиз, парижликлар Франция чемпионатининг сўнгги ўйинида меҳмонда “Генгам” клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!