Сиднейдаги соврин Британияга кетди
 

Австралиянинг Сидней шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган нуфузли турнир ғолибаси аниқланди.

Мукофот жамғармаси 710900 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг финалида иккинчи рақамда сараланган польшалик Агнешка Радванска британиялик Йоханна Конта билан рақобатлашди.

Бош соврин учун бўлган баҳсда британиялик теннисчи машҳур рақибасидан ҳайиқмай ўйнади. Агнешка эса ҳужумкор ўйин кўрсатган Контага ҳеч қандай қаршилик қилолмади.

Натижада финалда 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучган Йоханна Конта мавсумдаги илк совринини қўлга киритди.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)