"Спартак" Москва дербисида мағлубиятга учради. Ўрунов иккинчи таймда майдонга тушди

Россия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган ЦСКА - "Спартак" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Иккинчи таймда Остон Ўрунов майдонга тушиб 20 дақиқача ҳаракат қилди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    "Спартак" мураббийлар штабидан бир киши майдондан четлатилди. Тедеско эса сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+'

    ГОЛ! ЦСКА ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келиб қўйди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Ўрунов тўпни олдириб қўйди ва қарши ҳужумга рақибларини қўйиб юбормаслик учун фол ишлатди. Сариқ карточка.

  • 89'

    Соболев ҳужумда Фернандесга нисбатан қоидани бузди.

  • 88'

    Влашич ўрнига Бистрович майдонга тушди.

  • 85'

    "Спартак"нинг яна бир қарши ҳужуми наф келтирмади.

  • 84'

    Остон бироз ҳаяжонланаётгандек кўринмоқда. Икки маротаба тўпни олдириб қўйди.

  • 83'

    Остон Влашичдан ажойиб тарзда ўтиб кетган эди. Хорватия терма жамоаси аъзоси уни йиқитди.

  • 82'

    Ўрунов майдон марказида ЦСКА қарши ҳужумини секинлаштирди. Энди "армиячилар" позицион ҳужумга ўтиши талаб этилади.

  • 82'

    Айртоннинг узатмаси жарима майдонига ўтмоқда.

  • 80'

    Остон майдон марказида тўпни жамоасига олиб берди.

  • 80'

    Ўрунов ЦСКА форвардига тўпни жарима майдонига узатишга имкон бермади. 

  • 79'

    Бурчакдан узатилган тўпни Акинфеев ушлаб олди.

  • 78'

    Ўрунов яхши имконият ҳосил қилиб берди. Аммо жамоадошлари ундан фойдалана олмади. 

  • 76'

    Кусаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 74'

    Ўрунов майдонга тушишга ҳозирланмоқда.

  • 72'

    Кокорин офсайдда қолиб кетгани сабаб ҳужум тўхтатилди.

  • 70'

    "Спартак" тўпни назорат қилмоқда.

  • 68'

    "Спартак"нинг бурчак зарбаси фойдасиз бўлди.

  • 64'

    Тикнизян ўрнига Зайнутдинов майдонга тушди.

  • 63'

    ЦСКА қамал ҳолатида.

  • 61'

    Акинфеевдан супер сейв. Дарвоза устуни ҳам посбонга ёрдам бериб юборди.

  • 58'

    Кокориннинг майдонга тушиши фаолликнинг ошишига сабаб бўлди.

  • 56'

    Бакаев ўрнига Кокорин майдонга тушди.

  • 52'

    Жикияга яна тиббий ёрдам зарур.

  • 51'

    Понсенинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб секинлашди ва Акинфеев тўпни ушлаб олди.

  • 49'

    ЦСКА иккинчи таймни фаол бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    ГОЛ! Влашич ҳисобни "армиячилар" томонига оғдирди. Хорватиялик футболчи ўзи ривожлантирган ҳужумни ажойиб тарзда якунлади.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Зобнингача тўп етиб келмади.

  • 44'

    Зобниннинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 42'

    Марио Фернандес жуда яхши вазият ҳосил қилиб олди. Зарба эса бироз ноаниқ кетди.

  • 40'

    Жикияга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 38'

    Ларссоннинг узоқ масофадан берган зарбасини Акинфеев аранг қайтарди.

  • 36'

    Бакаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 33'

    Айртон симульяция учун огоҳлантирилди.

  • 31'

    ГОЛ! ЦСКА ҳисобни тенглаштирди. Магнуссон стандарт вазиятни гол билан якунлади.

  • 29'

    Маслов сариқ карточка ишлаб олди.

  • 26'

    ЦСКАнинг яна бир имконияти зарбагача етиб бормади.

  • 25'

    "Спартак" ҳимоячилари ЦСКАнинг ҳужумини қийинчилик билан қайтарди.

  • 23'

    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

  • 20'

    Влашич ҳужумда қоидани бузди.

  • 18'

    "Спартак" тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 16'

    Жиго ҳужумда қоидани бузди.

  • 15'

    "Спартак" футболчиси тўпни ўзига бўйсундиргунча Фернандес уни узоқлаштиришга эришди.

  • 11'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Понсе ҳисобни очмоқда. "Спартак" ҳақли равишда ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда. Ажойиб зарба. Дарвозанинг тўққизлиги аниқ нишонга олинди.

  • 9'

    Айртоннинг тепган тўпи ҳимоячиларга тегди. "Спартак" яна фаоллашди.

  • 8'

    Влашич амалга оширган бурчак зарбаси ҳам фойда келтирмади.

  • 8'

    Влашичнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 7'

    ЦСКАнинг ҳужумлари зарбагача етиб бормаяпти.

  • 5'

    Ларссоннинг зарбаси ўхшамади.

  • 3'

    Жаримадан йўлланган зарбани Акинфеев ушлаб олди.

  • 3'

    Ҳакам ВАР билан боғланди. Бу сўнгги умид фоли бўлиши мумкин. Йўқ, сариқ карточка етарли.

  • 2'

    Карпов сариқ карточка ишлаб олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.

  • 0'

    Москва дербиси бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!