Сульшер Мадриддаги юлдузни кўзлади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Атлетико”нинг энг қиммат ҳужумчиси Жаоу Феликсни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.  

Айни пайтда мадридликлар 126 миллион еврога сотиб олинган ёш ҳужумчининг ўйинидан умуман қониқмаяпти ва имкон борида,  Феликснинг  нархи тушиб кетмасидан уни сотиб юбориши кутилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Португалиянинг энг истеъдодли ҳужумчиларидан бўлган Феликс жамоа бош мураббийи Диего Симеоненинг тактикасига тушмаяпти.

“Манчестер Юнайтед” хўжайинлари 20 ёшли ҳужумчини олиш учун 100 миллион евро тикишга тайёр. Бош мураббий Сульшер жамоа етакчиларидан бири Бруну Фернандеш ёрдамида Феликснинг ўйини очилиб кетишига ишонмоқда.

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)