“Tashkent Open – 2019“: Биринчи давра якунланди
Ads

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида хотин-қизлар ўртасида ўтаётган “Tashkent Open – 2019“ мусобақасининг биринчи давра баҳслари якунланди.

Унда италиялик Жасмина Паолини ва чехиялик Кристина Плишкова ўзаро куч синади. Мазкур учрашув Кристина фойдасига 6:4, 6:4 ҳисобида якунланди.

Шунингдек, ушбу босқичда Полин Парментье (Франция), Тимеа Бабош (Венгрия), Моника Никулеску (Руминия) ва Татьяна Мария (Германия) навбатдаги босқичга йўл олди.