"Вест Хэм" бош мураббийи Славен Билич жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиси Дмитри Пайетни жамоага бўлган муносабати учун асосий таркибдан четлатган эди. Бунга сабаб франциялик футболчининг жамоани тарк этиш иқтиёқида юргани сабаб бўлди. Билич Пайет бошқа жамоага қўйиб юборилмаслиги ва муносабати ўзгарсагина асосий таркибга қабул қилинишини айтганди.

Бироқ клуб раҳбарияти бу вазиятни ўрганиб чиқиб, Пайетни бошқа жамоага қўйиб юбориш ва бундан катта миқдорда даромад топишга қарор қилди. Тажрибали чарм тўп устаси шу ойнинг ўзида трансферга қўйилади ва 40 миллион фунт тўлаган жамоага қўйиб юборилади.

Аввалроқ Димитри Пайетнинг собиқ клуби "Марсель" 20 миллион фунт таклиф қилиб, рад жавобини олгач, яна 10 миллион қўшишга тайёрлигини маълум қилган.

Пайет "Марсель"дан "Вест Хэм"га 2015 йили 10 миллион фунт эвазига олиб келинган эди.

SPORTS.uz