1-дақиқадаёқ гол урган "Аякс" Даниядан ғалаба билан қайтди (видео)

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-турида “Аякс” Данияда “Мидтъюлланн” клуби меҳмони бўлди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашув 1:2 ҳисобида амстердамликларнинг ғалабаси билан тугади. Голланд клубига 3 очко келтирган голларни Энтони (1') ва Душан Тадич (13') киритди. Мезбонлар сафида эса Андерс Драйер (18') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!