100 йиллик натижа янгиланди

Миллат лигасида Франция терма жамоасида дебют қилган Эдуардо Камавинга 100 йиллик тарихни янгилади.

Хорватияга қарши учрашувнинг 63-дақиқасида Н’Голо Канте ўрнига майдонга тушган Камавинга Франция терма жамоасида дебют қилган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди. Шу куни у 17 ёшу 304 кунлик эди.

Аввалги рекорд натижа бундан 100 йилдан ортиқ вақт муқаддам – Биринчи жаҳон уруши олдидан ўрнатилган эди.

- Майдонга илк қадамим теккан учрашувда Франция терма жамоаси ғалаба қозонганидан хурсандман. Ҳаммага эътибор учун раҳмат, - деб ёзади Камавинга ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

“Ренн” футболчиси айни пайтда қатор грандлар нишонида турибди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)