115 та айблови бор "Сити" ҳақида Премьер-лига раҳбари фикр билдирди

Премьер-лига бош директори Ричард Мастерс "Манчестер Сити" иши ҳақида гапирди. 

2023 йил февралида Премьер-лига "Сити"нинг 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган мавсумларда 115 та турли молиявий қоидаларни бузишда айблади. Тергов 2018 йилнинг декабрь ойидан бери давом этмоқда. 

"Мазкур муаммони ҳал қилиш вақти келди. Бу бир неча йиллардан бери давом этмоқда. 

- Суд мажлисининг бошланиш санаси маълумми? 

- Тасдиқлай олмайман. Иш кўриб чиқилгач, қарор эълон қилинади ва бу жараёнда сиз мендан кутган барча саволларингизга жавоб оласиз", - деди Masters. 

Қайд этиш лозим, комиссия 2025 йил бошида "Манчестер Сити" иши бўйича ҳукм чиқариши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!