12 киши билан машғулот ўтадик - Миржалол Қосимовнинг АГМК – “Локомотив” учрашувидан кейинги фикрлари
Суперлига 10-туридан ўрин олган баҳсда АГМК ва "Локомотив" клублари ўзаро беллашди. Қизғин курашлар остида кечган ўйинда олмалиқликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Иккита бўлимда ҳар хил ўйин намойиш этишимизга сабаблар кўп: чемпионатимиз бир текисда ўтмаётганлиги, жамоамизнинг ярим таркиби касалликка чалинганлиги ўз таҳсирини кўрсатмай қолмади. Шу сабабли, жамоамизнинг жисмоний ҳолати яхши эмас. Охирги пайтлар 11-12 киши билан машғулот ўтадик. Бундай катта танаффусдан кейин ўйнаш осон эмас. Ҳали 29 августгача яна 3 та ўйинимиз бор. Ва энди тикланиш ва жисмоний тайёргарликка эътибор қаратишимиз лозим. Ўйлайманки, тез орада қолган футболчилар ҳам сафга қайтади.
Албатта, жамоада кайфият яхши. Биринчи таймда Дилшод Жўраев томонидан йўл қўйилган хатодан кейин, танаффусда йигитларга унинг учун ҳам ғалаба қозонишимиз шартлигини тушунтиришга уриндим ва бу ўз самарасини берди".
Фикрлар