18 ёшли ҳужумчи "Ливерпуль"даги дебют голини урди

Жароҳатлар сабаб жамоага ёрдам бера олмаётган футболчилар сабаб "Ливерпуль" академиядан бир неча ўйинчиларнинг хизматидан фойдаланмоқда. Улар орасида уэльслик ҳужумчи Льюис Кумас ҳам бор. 

Англия кубогидан ўрин олган "Саутгемптон"га қарши баҳсда асосий таркибда ўйинни бошлаган 18 ёшли страйкер учрашувнинг 44-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Rasm

Унинг голига эса бошқа бир ёш истеъдод Бобби Кларк ассист амалга оширди. Шунингдек, Кумас "Ливерпуль" таркибида энг ёш гол урган футболчига ҳам айланиб олди (18 ёш, 5 ой). Бундан олдин рекорд Гордон Уоллесга тегишли эди. (18 ёш, 10 ой). 

Маълумот учун, уэльслик страйкер 11 ёшида "Ливерпуль" академиясига келиб қўшилган. 

Who is Lewis Koumas? Liverpool debutant and son of former Wales star -  Football | Tribuna.com

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!