2 декабрь куни Леонид Слуцкий
Ads

Англиянинг “Халл Сити” клуби бош мураббийи Леонид Слуцкий жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Hull Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, клуб раҳбари мураббий билан учрашув ўтказиб, жамоанинг охирги натижаларини муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, “йўлбарслар” 21 октябрдан бери ғалаба нима эканлигини билмай келишмоқда. Клуб вице-президенти Эхаб Аллам билан учрашувдан сўнг Слуцкий  яна бир имконият беришга қарор қилинди.

Агарда жамоа 2 декабрь куни "Шеффилд Уэнсдей"ни мағлуб эта олмаса, мутахассис ўз лавозимидан четлатилиши мумкин.