20 миллиард доллари бор футболчи кўчада қолди
Брунейлик Фоиқ Болкиах “Лестер” билан шартномаси якунланганидан кейин жамоасиз қолди.
Фоиқ дунёнинг энг бадавлат футболчиси ҳисобланади. Чунки у Бруней Султони оиласи вакили ва меросхўри ҳисобланади. Оиланинг бойлиги 20 миллиард долларга тенг ва бу бойлик Фоиққа мерос сифатида ўтиши белгиланган.
Брунейлик футболчи “Лестер” сафига 2016 йилда қўшилган ва асосан ёшлар мусобақасида тўп сурган. Ёшлар ўртасидаги Чемпионлар лигасида қатнашган бўлса-да, жамоанинг асосий таркибига кира олмади. Ёзда унинг шартномаси тугади ва у жамоасиз қолди.
Фикрлар