200 миллион евро олаётган Роналдунинг маоши ошадиган бўляпти

Криштиану Роналдунинг “Ан-Наср” жамоасига келиб қўшилиши Саудия Арабистони футболининг ривожланиши катта туртки бўлди.

39 ёшли юлдуз Саудия Арабистонига келганидан бери тўпурарлик бўйича бир неча рекорд кўрсаткичларни қайд этди.

“Ан-Наср” раҳбарияти келишувга кўра, Роналдуга ҳар мавсум учун 200 миллион евро тўламоқда. Жаҳон спортида Криштиану Роналду энг кўп даромад топаётган спортчи бўлиб турибди.

Энди клуб хўжайинлари португалиялик юлдузга янги таклиф билан чиқяпти. Унга кўра, 2025 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани яна бир йилга узайтиришмоқчи.

Агар Роналду бу таклифни қабул қилса, битим яна бир йилга узайтирилади ва маош ошади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Роналдунинг ўзи 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиб, ундан фаолиятини 41 ёшида якунлашни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!