2010 йилдан бери биринчи марта француз футболчилар ЕЧЛ финалида ўйнамайди
10 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалида “Манчестер Сити” ва “Интер” ўзаро тўп суради. Майдонда француз футболчилари бўлмайди, чунки иккала клуб таркибида ҳам "уч ранглилар" аъзолари йўқ. Маълум бўлишича, бу 2010 йилдан бери содир бўлмаган.
Қизиғи шундаки, ўшанда ҳам, 2010 йилда "Интер" финал иштирокчиларидан бири эди. Ўшанда Диего Милитонинг "Бавария" дарвозасига киритган иккита голи эвазига кубокни қўлга киритишган. Мюнхен клуби бу гал чорак финалда икки учрашувда "Манчестер Сити"га имкониятни бой бериб, турнирдан чиқиб кетди.
Маълумот учун, ҳалигача "шаҳарликлар" футбол бўйича Европадаги энг нуфузли кубокни қўлга киритмаган.
Фикрлар