2019 ва 2020 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилиши мумкин
ФИФА кенгашида 2019 ва 2020 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигини Қатар давлатига бериш масаласи кўриб чиқилади. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар тарқатмоқда.
Ушбу икки турнир орқали мамлакатнинг 2022 йилги мундиалга тайёрлиги кўздан кечирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилдан бошлаб клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати янги форматда ўтказилади. У 4 йилда бир марта 24та жамоа иштирокида ўтказилади. Ҳозир эса мусобақада 7та клуб иштирок этмоқда.
Фикрлар