2019 йилда фаолиятини якунлаган Петр Чех кеча "Тоттенхэм"га қарши ўйинда майдонга тушди

Айни дамда жамоада техник директор лавозимида фаолият юритаётган "Челси"нинг собиқ дарвозабони Петр Чех кеча ўринбосарлар жамоасида майдонга тушди.

Ушбу ўйин U-23 футболчилар иштирок этадиган иккинчи премьер-лига доирасида "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтди. Афсонавий дарвозабон учрашувнинг биринчи бўлимида ўз дарвозасидан 2 та гол олиб чиқди.

Чехнинг ушбу ўйинда иштирок этишининг сабаби, U-23 жамоасининг асосий дарвозабони Лукас Берстром U-18 жамоасига чақирилгани бўлди.

Петр Чех фаолиятини 2019 йилда якунлаган эди. Аммо “аристократлар” уни яқиндагина АПЛ қайдномасига захира дарвозабони сифатида киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!