2021 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Хитойда ўтказилиши мумкин

Хитой 2021 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра хитойликлар ушбу мусобақани ўзида ўтказиш истагини билдирган ҳозирча ягона номзод бўлиб туришибди. Бу борадаги таклифни эса ФИФА пайшанба куни Шанхайда бўладиган йиғилишда кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилдан бошлаб Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати янги форматда ўтказилади. Унга кўра мусобақа ҳар 4 йилда бўлади ва унда дунёнинг энг кучли 24 та клуби иштирок этади.

Яқин 2 та турнир эса Қатарда эски форматда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!