2023 йилги мавсумдан бошлаб, Про-лига клублари тўғридан-тўғри Суперлига йўлланмасини қўлга киритиши мумкин, фақат...
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”ни тасдиқлади.
Ушбу регламентнинг 6.1 бандида 2023 йилги мавсумдан бошлаб, фақат ОФК лицензиялашидан ўта олган клубларгагина Суперлигада иштирок этиши учун лицензия берилиши белгилаб қўйилди.
"Келгуси йилдан ОФК лицензиясини ололмаган жамоалар Суперлигага қўйилмайди. Уларнинг ўрни ОФК лицензиясига эга чиққан Про лига клублари билан тўлдирилади", - дейилади ПФЛ матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Эслатма: 2021 йилги мавсум якунига кўра, ОФК лицензиясини 12 та клуб қўлга киритган ("Пахтакор", "Нефтчи", "Бунёдкор", АГМК, "Қизилқум", "Сўғдиёна", "Насаф", "Локомотив", "Металлург", "Турон", "Бухоро").
Фикрлар