2025 йилда энг кўп гол урган ким? (“Топ-5”)
Мадриднинг “Реал” клуби ва Франция миллий терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2025 йилнинг энг яхши тўпурарлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Экспертлар бу рейтингни тузишда ўйинчиларнинг клуб ва терма жамоадаги ўйинларда урган голлари сонини ҳисобга олган.
Қизиқарли жиҳати шундаки, рейтингнинг тўртинчи поғонасидае футбол жамоатчилиги учун ҳали яхши таниш бўлмаган “Пуэрто-Рико Сёрф” жамоаси ўйинчиси Кевин Эрнандес жой олди.
Рейтингнинг энг кучли беш нафар тўпурарлари билан танишинг:
Килиан Мбаппе (“Реал”, Франция терма жамоаси) — 67 гол
Ҳарри Кейн (“Бавария”, Англия терма жамоаси) — 60
Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”, Норвегия терма жамоаси) — 57
Кевин Эрнандес (“Пуэрто-Рико Сёрф”, Пуэрто-Рико терма жамоаси) — 48
Виктор Осимхен (“Галатасарой”, Нигерия терма жамоаси) — 46



Фикрлар