21 ёшли Хвича супер сермаҳсуллик намойиш этмоқда

"Наполи"нинг 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи "Рома"га қарши ўйинда Виктор Осимхеннинг голига ассист вазифасини бажарди. 

Грузиялик футболчи А Сериянинг 16 учрашувида "гол+пас" тизимида (7+8) 15 очко жамғаришга муваффақ бўлди. У энг яхши ассистентлар рўйхатида "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич билан биринчи ўринни бўлишиб турибди. 

Хвича "гол+пас" тизимида Адемола Лукманга етиб олди. (12+3). Бу борада фақатгина Осимхен ундан яхшироқ кўрсаткичга эга бўлиб турибди (14+3). 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!