23 ёшли футболчи дахшатли авария туфайли ҳалок бўлди

Бельгиянинг “Эйпен” клуби ҳимоячиси Нтутуко Радебе автомобилда аварияга учради ва ҳалок бўлди. Ушбу воқеа футболчининг Ватани ЖАРда кеча юзага келди.

“Бу хабар бутун жамоамиз учун катта йўқотиш бўлди. Жамоа, мураббийлар, раҳбарият, барча ходимлар ва мухлислар ўзларининг энг яқин дўстидан айрилишди. У ўзининг хушчақчақлиги, бағрикенглиги ва жуда ҳам хазилкашлиги билан яқинимизга айланган эди. “Эйпен” Радебени бутун умр унутмайди. Биз унинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор этамиз. Барчаси учун, раҳамт, Нтутуко”, –  деб уни хотирлади “Эйпен” клуби расмий сайти.

Маълумот учун, Радебе 2013 йилдан буён айнан ушбу жамоа сафида тўп суриб келаётган эди ва айни пайтга қадар жамоа сафида 43 та ўйинда майдонга тушган эди. Ҳимоячи фаолиятини Ватанида давом эттиришни режалаштиргани ҳақида хабарлар тарқалди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!