27 февраль куни "Нефтчи"нинг пойтахтдаги охирги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Рақиб анча жиддий

Мамлакатимизга Европа ҳудудида шаклланган совуқ ва нам ҳаво иқлимининг кириб келиши оқибатида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, кеча Тошкентда қор ёғиши кузатилди.

Ана шундай табиат инжиқликлари шароитида янги мавсумга режа асосида тайёргарлик олиб бораётган "Нефтчи" клуби кунига икки маҳалдан машғулотларда қатнашиб, таркибни шакллантириш борасида кўрикда иштирок этаётган янги ижрочиларни синовдан ўтказмоқда.

Фарғоналикларнинг пойтахтдаги йиғин доирасидаги охирги назорат учрашуви 27 февраль санасига белгиланган бўлиб, шу куни улар Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан майдонда баҳс олиб борадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!