27 январь куни Тошкентда профессионал бокс кечаси ташкил этилади ёхуд Севонрец Окадзавага қарши ўзбек боксчиси!
Хабарингиз бор, Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт мажмуасида ҳаваскор бокс бўйича 22 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур қитъа биринчилиги 29 январга қадар давом этади.
Қизиқарли жиҳати, 27 январь куни Осиё чемпионатида дам олиш куни муносабати билан ушбу мажмуада профессионал бокс кечаси, ўзига хос шоу ташкил этилади. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Марказий жангда япониялик жаҳон чемпиони Севонрец Окадзава ва ҳамюртимиз Абдурасул Исмоилов тўқнаш келади. Улар -67 кг вазн тоифасида жанг олиб боради ва 4 раунддан иборат бўлади.
Шунингдек, ушбу кечада истеъдодли вакилимиз -61 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган, Абдулазиз Нажмиддинов ҳам рингга кўтарилади. Унинг рақиби яна бир юртдошимиз Аббосбек Ашуралиев бўлади.
Яна ушбу кечадан учта жанг ўрин олган. Унда қуйидаги жуфтликлар ўзаро куч синашади.
- 61 кг
Шукуржон Тошболтаев - Фаррух Арслонов,
- 69 кг
Дилшод Исроилов- Жамшид Каримов,
-90 кг
Донёрбек Комаров - Шоҳруҳ Алматов.
Фикрлар