3 ноябрь куни бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида кимлар жанг қилади?

  • 2 ноябрь, 2020, 19:14
  • 0
  • Бокс

31 октябрдан Тошкент шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олган эди. Бугунга келиб, бир қатор жанглар ўтказилиб, аста-секин кучлилар сараланиб бормоқда. Айниқса, бу галги чемпионатда бир қатор кўзга кўринган боксчиларимиз, яъни жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари, ёшлар ўртасида қитъа биринчилигида совринли ўринларни қўлга киритган истеъдодларнинг иштироки турнирга бўлган қизиқишни янада орттириб юборди, десак муболаға бўлмайди. Жумладан, бугун, Миразизбек Мирзахалилов, Бобоусмон Ботуров каби машҳур боксчиларимиз ҳам мусобақада ўз юришини бошлаб, дастлабки ғалабаларини қўлга киритдилар.

Эртага бизни янада қизиқ ва шиддатли жанглар кутиб турибди. Чунки, жуда кучли ва таниқли чармқўлқоп усталари ўз жангларини ўтказади. Қуйида уларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

49 кг:

Нодиржон Мирзааҳмедов - Осиё чемпиони.

Умарқул Эрматов - амалдаги Ўзбекистон чемпиони.

 52 кг:

Мироншоҳ Ибрагимов - халқаро турнирлар ғолиби, "Ислом бирдамлик ўйинлари" совриндори.

Шаҳобиддин Зоиров - жаҳон ва Олимпиада чемпиони.

Фозил Aбдумуродов -амалдаги Ўзбекистон чемпиони.

Aброржон Қодиров -халқаро турнирлар ғолиби.

 60 кг:

Шунқор Aбдурасулов - Осиё ўйинлари совриндори, халқаро турнирлар ғолиби.

Aбдумалик Ҳалаков - ёшлар ўртасида Осиё, жаҳон ва Олимпиада чемпиони, амалдаги Ўзбекистон чемпиони.

Шукуржон Раҳимов - Осиё чемпионати совриндори, профессионал боксчи.

Aлиёр Норалиев - халқаро турнирлар ғолиби.

 63 кг:

Aсадхўжа Муйдинхўжаев - халқаро турнирлар ғолиби, Золотарёв турнири совриндори.

Мужибилло Турсунов - Золотарёв турнири ғолиби, Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори.

Сулаймон Латипов - ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, Ўзбекистон чемпионати совриндори.

 75 кг:

Фанат Қаҳрамонов - жаҳон чемпионати иштирокчиси, Ўзбекистон чемпиони ва совриндори.

Одилжон Aслонов - икки карра Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби, профессионал боксчи.

Aкмалбек Қосимов - ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони.

Саиджамшид Жаъфаров - Ўзбекистон чемпионати совриндори, Золотарёв турнири ғолиби.

Шу билан бирга ёш ва иқтидорли боксчилар, Осиё чемпионлари ва халқаро турнирлар ғолиблари Логин Петров, Нурислом Исмоилов, Шаҳзод Музаффаров, Айдос Таганбоев ҳам рингга кўтарилади.

 

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!