3 та пенальти белгиланган ва голларга бой ўтган "Андижон" - "Факел" ўйинидан фотогалерея

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган клубларимиздан бири - "Андижон" бугун Россия премьер-лигасидан 13-ўринда бораётган Воронежнинг "Факел" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Учрашув 1:4 ҳисобида россияликлар фойдасига ҳал бўлди. Аввалига Шаҳбоз Эркинов пенальтидан гол уриб "Андижон"ни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ "Факел" бу голга 4 та гол билан жавоб қайтарди. Қизиғи, биринчи бўлимда туркиялик бош ҳакам дарвозаларга 3 марта пенальти белгилади.

Дарвоқе, ушбу баҳсни яна "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ёрдамчиси Шуҳрат Тошпўлатов билан бирга кузатиб борди. "Андижон"нинг биринчи назорат учрашувини ҳам улар томоша қилгандилар.

"Андижон" - "Факел" ўйинидан олинган фотогалереяни томоша қилинг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!