3:1! Теннисчиларимиз британиялик рақибларига имкониятни бой беришди
Ads

Ҳозиргина Кэмэорон Норри ҳамда Санжар Файзиев иштирокидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Мазкур қарама-қаршиликда ATP рейтингида 70-ўринда бораётган Норри теннисчимиздан 6/2, 6/2 ва 6/0 ҳисобида устун келиб, умумий ҳисобдаги устунликни иккитага етказди.

Шу тариқа Петер Лебед бошлиқ Ўзбекистон теннис терма жамоаси Буюк Британия термасига 1:3  ҳисобида имкониятни бой берди.