35 ёшли Донован Мексика чемпионатидаги илк учрашувини ўтказди (фото)
“Лос-Анжелес Гэлакси” клуби ҳамда АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Лэндон Донован яқиндагина шартнома имзолаган Мексиканинг “Леон” клуби сафида илк учрашувини ўтказди.
Аниқроғи, 35 ёшли футболчи чемпионатнинг 6-турида “Пуэблой” клубига қарши учрашувнинг 83-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилди.
Эслатиб ўтамиз, Донован фаолиятини якунлагани ҳақида 2014 йил илк марта оммага эълон қилган эди. Бироқ, у 2016 яна катта футболга қайтишга қарор қилди. Сўнгра, орадан кўп вақт ўтмай 2017 йилнинг март ойида яна бутсаларини михга илган эди. Бироқ, кўриб турибсизки у яна футболга қайтишни маъқул кўрди.
Фикрлар