35 ёшли Жирков яна Россия терма жамоасига чақирилди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳимоячиси Юрий Жирков Россия терма жамоасидан чақирув олди.

“Жирков -  маҳоратли футболчи. У муҳим ўйинларда терма жамоага ёрдам бера олади”, - дейди Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Жирков ЖЧ-2018дан буён терма жамоага чақирилмаётган эди.

Маълумот учун, Россия терма жамоаси Евро-2020 саралаши доирасида 21 март куни Бельгияга қарши, 24 март куни эса Қозоғистонга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!