36 ёшли мутахассис Янги Зеландия бош мураббийлигидан кетди
Ads

Янги Зеландия терма жамоаси бош мураббийи Энтони Хадсон жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмаганидан сўнг, ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди. Айтиш керакки, Океания минтақаси вакили қитъалараро плей-оффда Жанубий Америка вакили ҳисобланган Перуга (0:0, 2:0) икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой бериб қўйган эди.

“Жаҳон чемпионати саралаш раундида олдимизга қўйилган мақсадга етиша олмаганимиздан афсусдаман. Бироқ, мен терма жамоадаги барча футболчилар ва ходимлар билан фаҳрланаман. Улар ҳақиқатдан ажойиб эди.

Мен ўтган 3 йил давомида жамоамнинг кўрсатган натижалари билан фаҳрланаман ва ўйлайманки менинг бу ерда амалга оширган ишларим, келажакда ушбу терма жамоанинг равнақига ўз ҳиссасини қўшади. Янги Зеландия ажойиб жамоа ва у халқаро майдонларда улкан ғалабаларни қайд этишга қодир. Мен бунга асло шубҳа қилмайман”, - дейди Хадсон.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли АҚШлик мутахассис Янги Зеландия терма жамоасини 2013 йилдан буён бошқариб келаётган эди.

Минбар

Барча блоглар