39 ёшли Ибрагимович клубидан нима талаб қилмоқда?
"Милан" юлдузи Златан Ибрагимович клуб билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақида "Corriere della Sera" нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, швециялик форварднинг агенти Мино Райола мижозини "россонерилар" сафида олиб қолиш борасида иш бошлаган. Август охирида томонлар бир йиллик битимга эришган эди. Аммо Златан жонажон клубида кўпроқ вақт қолмоқчи.
39 ёшли ҳужумчи "Милан" сафига январь ойида қайтган эди. Бу вақт мобайнида у 16 гол 5 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар