4 нафар боксчимиз финалга йўл олди. 2 нафари эса бронза медалига эга бўлди
Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида бокс бўйича Аҳмад ҳожи Қодиров турнири доирасида ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Унда жами 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. -64 кг вазнда иштирок этган Шукуржон Раҳимов ва -91 кгда Амиршоҳ Самадов рақибига имкониятни бой берди ва бронза медали совриндори бўлди. Қолган натижалар билан танишинг:
-56 кг: ғалаба Умид Жўраев - Александр Лаврюшук (Беларусь)
-64 кг: мағлубият Шукуржон Раҳимов - Усман Магомадов (Россия)
-69 кг: ғалаба Темур Саидов - Филип Вахала (Польша)
-75 кг: ғалаба Саиджамшид Жафаров - Жаброил Берсунукаев (Россия)
-81 кг: муддатидан олдин ғалаба Одилжон Аслонов - Иван Виктарович (Беларусь)
91 кг: мағлубият Амиршох Самадов - Абубакр Мутселханов (Россия)
Фикрлар