40 ёшли футболчининг Испания кубогини ютгач фикри ўзгариб қолди

"Бетис"нинг афсонавий ярим ҳимоячиси Хоакин Санчес Испания кубоги ғолиблигини нишонлаш пайтида ўз келажаги ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни “Бетис” Испания кубоги финалида “Валенсия”ни пенальтилар серияси мағлубиятга учратди ва бош совринни қўлга киритди.

“Келажак режаларимни ўзгартираман, чунки яна бир йил ўйнамоқчиман”, - деди 40 ёшли испаниялик футболчи.

Аввалроқ, Хоакин ушбу мавсум якунида фаолиятини якунлашини айтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!