5 йил "Қўқон-1912" клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи "Андижон"да
Бир неча кун аввал "Қўқон-1912" клуби ярим ҳимоячи Суҳроб Бердиев жамоани тарк этганини хабар берганди.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, футболчи "Андижон" жамоаси сафига бориб қўшилган. Бердиев бугун жамоанинг Фарғона вилояти "ҳоким кубоги-2022" турнир доирасидаги "Навбаҳор-1"га қарши баҳсида майдонга тушган.
Суҳроб Бердиев 2016 йили "шунқорлар" сафига келиб қўшилган. Ўтган мавсум у 10 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар