6 та гол киритилган марказий учрашувда

Италия А Серияси 5-туридан ўрни олган сўнгги беллашув "Милан" ва "Рома" жамоалари ўртасида кечди. Ушбу ўйинда жамоалар 3:3 ҳисобида дуранг қайд этиб, 1 очкодан бўлишиб олишди.

Ушбу баҳсдаги дуранг туфайли "Милан" жорий мавсумда илк маротаба очко йўқотди. 

Милан

  • Златан Ибрагимович 2', 79'
  • Алексис Салемакерс 47'

А Серия 5-тур

27/10/2020, 00:50

3
:
3
Тугади

Рома

  • Эдин Джеко 14'
  • Жордан Верету 71'
  • Мараш Кумбулла 84'

Стадион: Giuseppe Meazza 0 томошабин

Бош ҳакам: Piero Giacomelli

45'
90'

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Мирантедан супер сейв. Бурчак зарбасидан сўнг, миланликлар яхши зарба йўллашга эришди. 

  • 87'

    Икки жамоа ҳам жуда фаол футбол намойиш этмоқда. 

  • 84'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кумбулла ҳисобни яна тенглаштирмоқда. Бурчакдан узатилган тўпга 20 ёшли футболчи учиб келди. 

  • 79'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Златан дубль қайд этмоқда. Пенальтини қайтариш учун Мирантега имконият қолдирилмади. 

  • 78'

    Энди "Рома" дарвозасига пенальти белгиланмоқда. 

  • 77'

    "Милан" захира ўриндиғидан кимдир қизил карточка олди. 

  • 76'

    Кристанте Пеллегрини ўрнига майдонга тушди. 

  • 75'

    Ибрагимович сариқ карточка олди. 

  • 73'

    Энди "Милан" олдинга ташланишга мажбур.

  • 71'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Верету ҳисобни пенальтидан тенглаштирмоқда. 

  • 69'

    Ҳакам пенальти белгиламоқда. ВАР бу вазиятни кўриб чиқиши зарур. Леау ҳимояда ёрдам бераман деб, "қовун туширган" кўринади.

  • 67'

    "Милан" қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилмоқда. 

  • 64'

    Римликларнинг кетма-кет ҳужумлари ҳозирча бесамар кетмоқда. 

  • 61'

    Леауни майдон марказида тўхтатишди. 

  • 58'

    Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида кечмоқда. 

  • 57'

    "Рома" штурм уюштира бошлади. 

  • 55'

    Қанотдан узатилган тўпга Мхитарян зарба бера олмади. 

  • 53'

    Мхитаряннинг супер узатмасини Жеко дарвозага жойлаб қўя олмади. 

  • 50'

    "Рома" олдинга боришга мажбур бўлмоқда. 

  • 47'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салемакерс яна ҳисобни миланликлар фойдасига ўзгартирди. Миранте зарба олдида ожиз эди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 44'

    Чалханўглу бурчак зарбасини муваффақиятли амалга ошира олмади. 

  • 43'

    Чалханўглунинг жарима зарбаси хавфли чиқди. Миранте тўпни қийинчилик билан қайтарди. 

  • 41'

    Златан офсайдда қолиб кетган. 

  • 40'

    Рома"нинг бурчак зарбаси ўхшамади. 

  • 36'

    "Рома" тўпни назорат қилмоқда. "Милан" қарши ҳужумларга таяна бошлади. 

  • 33'

    "Рома"нинг бурчак зарбаси самара келтирмади. 

  • 32'

    Жамоалар майдон марказида тўп учун курашмоқда. 

  • 29'

    Теонинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. 

  • 26'

    Ибрагимович ҳакамдан пенальти сўрамоқда. Тўп Кумбулланинг қўлига тегди. Аммо ҳакамлар бу вазиятда пенальти йўқ, деб ҳисоблади. 

  • 23'

    Леау ҳимояга ёрдамга келиб, тўпни қайтариб юборди.

  • 23'

    Римликлар жарима майдонига узатилган яна бир тўпни қайтариб юборишга эришди.

  • 22'

    Чалханўглунинг яна бир узатмаси ўхшамади. 

  • 20'

    Ўйин анча тенглашди. 

  • 18'

    Педронинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 17'

    Кумбулла ҳимоядаги ишончли ўйини билан ажралиб турибди. Албатта, Ибрагимович гол урган вазият бундан мустасно.

  • 14'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жеко ҳисобни тенглаштирди. Тўпга чиқишда Татарушану хатога йўл қўйди.

  • 10'

    Пеллегрини ўз вақтида зарба бера олмади. 

  • 8'

    "Рома" аста-секин ҳужумга ўта бошлади. 

  • 6'

    "Милан" тўпни назорат қилиб турибди. "Рома" прессинг амалга оширмоқда. 

  • 4'

    Чалханўглу амалга оширган жарима зарбасини "Рома" ҳимоячилари қайтариб юборди. 

  • 2'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ибрагимович ҳисобни очмоқда. "Милан"ни тўхтатиб бўладими ўзи?

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Италия А Серияси 5-турининг марказий учрашуви "Милан" ва "Рома" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)