8 ойлик танаффусдан сўнг "Барса" вингери машғулотларга киришди

"Барселона" вингери Усмон Дембеле жароҳатдан тўлақонли фориғ бўлди ва умумий гуруҳ машғулотларда иштирокини бошлади.

23 ёшли футболчи февраль ойида ўнг оёғидан жиддий жароҳат олган ва операция қилинган эди.

Дембеле сўнгги бор ўтган йил ноябрида расмий ўйинларда майдонга тушган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи бешта учрашувда майдонга тушиб, битта гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!