8 йил ичида 4 та ўйинда иштирок этган футболчи

“Челси” ўзининг расмий сайтида ярим ҳимоячи Марко ван Гинкелнинг жамоадан кетганини эълон қилди.

28 ёшли нидерландиялик футболчи “аристократлар” сафини шартнома муддати якунлангани туфайли эркин агент сифатида тарк этган. У ўтган мавсумни ПСВ сафида ижарада ўтказган. Унгача икки мавсум жароҳат сабаб ўйнай олмаган.

“Челси” Ван Гинкелни 8 йил олдин “Витесс”дан сотиб олган эди. Бироқ у ушбу давр мобайнида лондонликлар сафида бор йўғи 4 та ўйинда майдонга тушди холос.

Ван Гинкел Нидерландия терма жамоаси сафида 8 та ўйинда иштирок этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)