9 киши бўлиб қолган "Пахтакор" пенальтилар сериясидаги ғалаба билан финалга чиқди!

Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган иккинчи учрашув якунига етди. Унда "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратди.

Дастлаб, Хуршид Ғиёсов ҳисобни очган бўлса, Ҳожимат Эркинов мувозанатни тиклади. Асосий вақт ва қўшимча бўлимларда ғолиб номи аниқланмагани учун пенальтилар сериясига мурожаат этилди. Унда "шерлар" 5:4 ҳисобида зафар қучди.

Уларни финалда "Насаф" кутиб турибди. Ҳал қилувчи баҳс 4 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.



  • 120'

    ГОЛ! ГОЛ! ГООООООООЛ! Диёр Холматовнинг аниқ зарбаси "Пахтакор"ни финалга олиб чиқди!

  • 120'

    ГОЛ! Марказга зарба берган Тўхтасинов гол урди!

  • 120'

    ГОЛ! Чап бурчакка зарба берган Сайфиев дарвозани ишғол этди!

  • 120'

    ГОЛ! Чап бурчакка аниқ зарба берган Дарвон Эргашев гол урди!

  • 120'

    ГОЛ! Чап юқори бурчакка аниқ зарба берган Турғунбоев мўлжалда адашмади!

  • 120'

    ГОЛ! Ғиёсов ўнг томонга ишонч билан зарба йўллади ва ҳисобни тенглаштирди!

  • 120'

    ГОЛ! Боян Матич дарвозанинг юқори ўнг нуқтасини ишғол этди!

  • 120'

    ГОЛ! Чап томонга зарба берган Абдулла Абдуллаев гол урди!

  • 120'

    ГОЛ! Марказга зарба берган Азмиддинов мўлжалда адашмади!

  • 120'

    СЕЙВ! Эркиновнинг ўнг томонга берган зарбасини Қувватов қайтарди!

  • 120+4'

    Учрашув якунланди. Барчаси пенальтилар сериясида ҳал бўлади.

  • 120+3'

    ВАРни ўз кўзи билан кўрган ҳакам Аъзамовга ҳам қизил карточка кўрсатди.

  • 120+2'

    Шукуруллаев видеотакрорларни кўриш учун майдон четига йўл олди. "Пахтакор"нинг иккинчи футболчиси четлатилиниши мумкин.

  • 120+1'

    Шерзод Аъзамов Томивага нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам сариқ карточка билан кифояланди.

  • 120'

    Тўртинчи экстра-таймга 2 дақиқа қўшилди.

  • 118'

    Сайфиев стандартдан тўпни жарима майдонига оширди. Вазият муваффақиятсиз якунланди.

  • 116'

    "Пахтакор" хавфли ҳужум уюштирди. Сайфиевнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 114'

    Боян Матич воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 112'

    Одил Ҳамробеков ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминов ўйинга қўшилди.

  • 112'

    Холматовнинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 110'

    Диёр Холматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 109'

    "Бунёдкор" футболчилари бир неча бор жарима майдони ичига ҳаволатиб тўпни узатди. Бироқ бесамар.

  • 106'

    Учрашувнинг 4-бўлимига старт берилди. 

  • 105'

    Экстра таймларнинг биринчиси якунига етди. 

  • 103'

    Нурулло Тўхтасинов олисдан зарба йўллади, бироқ тўп рикашкет эвазига дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 

  • 102'

    Мираҳмадовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 100'

    Олисдан берилган узатмани "Бунёдкор" дарвозабони Сарвар Каримов осонлик билан эгаллаб олди. 

  • 99'

    Соло юриш билан узоқ масофани босиб ўтган Сухроб Иззатов ноаниқ пас билан тўпни йўқотди.

  • 97'

    Одил Ҳамробековнинг қулай позициядан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 95'

    Лутфулла Тўраев ўрнига Музаффар Олимжонов майдонга тушди.

  • 94'

    Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Эргашев уни йўқотди.

  • 92'

    Шаҳзод Азмиддиновга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 91'

    Биринчи экстра тайм бошланди!

  • 90+3'

    Асосий вақт якунланди. Иккинчи ярим финалда ҳам қўшимча бўлимларга мурожаат этилмоқда!

  • 90+2'

    Рақибнинг тезкор қарши ҳужумини Сухроб Иззатов усталик билан тўхтатиб қолди.

  • 90+1'

    Шаҳбоз Эркиновга нисбатан қоида бузган Анзур Исмоилов огоҳлантирилди.

  • 90'

    Иккинчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 3 дақиқа қўшилди.

  • 90'

    Сайфиевнинг қанотдан етказиб берган тўпига шериклари зарба бера олмади.

  • 89'

    Аброр Исмоилов жарима майдони остонасида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 87'

    "Бунёдкор" майда паслар билан тўпни назорат қилмоқда. 

  • 85'

    Шерзод Темиров ва Ҳожиакбар Алижонов захирага олинди. Улар ўрнига Боян Матич ҳамда Шаҳзод Азмиддинов ўйинга қўшилди.

  • 84'

    Иброҳим Томивага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 82'

    Миржаҳон Мираҳмадов ўз ўрнини Шаҳбоз Эркиновга бўшатиб берди.

  • 81'

    Эркинова ва Ҳамдамов ўрнига Турғунбоев ҳамда Холматов ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми Анзурнинг ноаниқ паси туфайли муваффақиятсиз якунланди.

  • 76'

    Аброр Исмоиловга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 74'

    Сардор Собирхўжаев ўз ўрнини Аброр Исмоиловга бўшатиб берди.

  • 73'

    Ҳожимат Эркиновнинг жарима майдони ичидан берган кучли зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 72'

    Питер Хюистра шогирдлари ҳимояда зич ўйнаб, қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўрмоқда.

  • 70'

    "Бунёдкор" тўп назорати бўйича катта устунлик намойиш этмоқда. "Пахтакор"нинг сондаги камчилиги сезиляпти.

  • 68'

    Сайфиевга нисбатан қоида бузган Эргашев огоҳлантирилди.

  • 67'

    Шухрат Мақсудов шогирдлари марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 66'

    Стандартдан берилган зарба анча ноаниқ кетди. Муаллиф Давронжон Эргашев.

  • 64'

    Жарима майдони яқинида Тўхтасинов йиқитилди. "Бунёдкор"да стандарт вазият.

  • 61'

    Курашлар майдон марказида кечмоқда.

  • 59'

    Достон Ҳамдамов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 58'

    Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 56'

    Эргашев ҳамда Томива ўрнига Қаҳрамонов ва Абдураҳмонов ўйинга қўшилди.

  • 54'

    Анзур Исмоиловнинг олис масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 53'

    Достон Ҳамдамовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 51'

    Алижоновнинг қанотдан оширган тўпини Каримов эгаллаб олди.

  • 50'

    "Шерлар" позицион ҳужумлар эвазига ҳужум уюштирмоқда.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқаликда Мақсудов шогирдлари тўпни назорат қилмоқда. Биринчиси каби.

  • 46'

    Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:1. 

  • 45+1'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45+1'

    "Бунёдкор" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. Тўп ёнида Лутфулла Тўраев. 

  • 44'

    "Бунёдкор" сафида ўзгариш. Улуғбек Абдуллаев ўрнига Фарҳод Мираҳмадов майдонга тушди. 

  • 41'

    Учрашувда ҳисоб тенглашди. Ҳожимат Эркинов бурчак зарбасидан сўнг оёқ билан зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 

  • 39'

    "Пахтакор"дан яна бир ҳаввли ҳужум. Қанотдан узатилган тўп дарвоза томон кетаётганди. Аммо дарвозабон тўпни қайтарди. "Шерлар" фойдасига бурчак зарбаси. 

  • 37'

    "Бунёдкор" навбатдаги ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 34'

    "Пахтакор" узоқ масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 33'

    Ҳакам ВАРга юзланди, бироқ пенальти белгиланмади. Ўйин давом этади. 

  • 31'

    "Бунёдкор" футболчисининг қўлига жарима майдони ичида тўп тегди, бироқ ҳакам пенальти бермади. 

  • 29'

    ГОООООООЛ! Ўйинда ҳисоб очилди" "Қалдирғочлар" футболчиси Хуршид Ғиёсов гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

  • 27'

    Темировнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

  • 26'

    Ҳожимат Эркинов бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ вазият қўлдан чиқди. 

  • 24'

    "Пахтакор" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 22'

    Ҳакамга эътироз билдирган Ҳамробеков огоҳлантирилди.

  • 21'

    ҚИЗИЛ! ВАРни кўрган ҳакам Драганни майдондан четлатди!

  • 19'

    Черан марказда Абдуллаевга нисбатан қоида бузди. Абдуллага тиббий ёрдам керак.

  • 17'

    Фаррух Сайфиевнинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 16'

    "Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужуми Мираҳмадовнинг ноаниқ паси туфайли эрта якунланди.

  • 15'

    Нурилло Тўхтасиновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 14'

    Ҳамдамов билан комбинация уюштирган Собирхўжаевнинг зарбасини Каримов қайтарди.

  • 13'

    Ҳамдамовнинг зарбасидан сўнг тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 11'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Каримов ушлаб олди.

  • 10'

    "Қалдирғочлар"нинг тезкор қарши ҳужуми ноаниқ пас туфайли якунига етмай қолди.

  • 8'

    Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган Шукуруллаев пенальти белгиламади. Ўрнига "Пахтакор" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 6'

    Эркиновнинг узатмасидан сўнг тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди. Ҳакам ВАРни тингламоқда.

  • 5'

    Мираҳмадовнинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 3'

    Меҳмонлар илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Дерби бир неча дақиқалар ичида старт олади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Самад
24/11/2021 20:43
Бунедкорга рахмат чиройли уйин учун.
Самад
24/11/2021 20:41
8 та булиб ютиш керак эди.
Шунда умуман хеч ким эьтироз билдирмайди.
Лекин ешларга гап йук, зур уйнашди.
Булар эканки.