А Сериянинг икки гранди ПСЖ форварди учун кураш бошлади

  • 8 июля, 2018, 23:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" ва "Наполи" клублари ПСЖ форварди Эдинсон Каванининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлашди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра А Сериянинг ҳар иккала гранди ҳам 31 ёшли уругвайлик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафиша қўшиб олмоқчи. Ўз навбатида Каванининг парижликлар сафини тарк этиши ҳам деярли аниқ бўлиб улгурган.

Маълумот учун, Кавани якунланган мавсум Франция чемпионатида жами 32та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию