АГМК ОЧЛ-2019 саралаш баҳслари учун аккредитация жараёнини бошлади

Хабарингиз бор, 12 февраль куни АГМК ўз тарихида илк маротаба Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувида иштирок этади.

Мазкур баҳс Олмалиқ шаҳрида, ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Айни дамда стадионда кенг кўламли таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, ОАВ ходимлари учун 70 ўринли барча шароитга эга махсус жой ҳозирланмоқда. АГМК матбуот хизмати, жамоанинг 12 февраль куни Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши ўйинни ёритиб боришни мақсад қилган ОАВ ходимлари учун аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганлигини маълум қилади.

Учрашувни бевосита стадиондан ёритишни мақсад қилган ОАВ вакилларидан pfcolmaliq@mail.ru ёки shb1976@mail.ru электрон почтасига АГМК бош директори номига хат, ОАВ вакилининг паспорт нусхаси, 3х4 суратини электрон тарзда жўнатишлари мумкин. Аккредитация жараёни 8 февралга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!