АГМК яна 4 футболчини ўз сафига қўшиб олди
Ўтган мавсум “Локомотив” ва “Нефтчи” жамоалари сафида тўп сурган ҳимоячи Бобурбек Йўлдошев жорий йилдан АГМК футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек сўнгги йилларда “Бухоро” таркибида мазмунли ўйинлар кўрсатган Санъат Шихов ҳам эндиликда олмалиқликлар аъзоасига айланди.
Бундан ташқари, жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов “Бунёдкор”даги собиқ шогирдлари – Муроджон Тошматов ва Миржамол Қосимовларни ҳам Олалиққа таклиф этди.
Шунингдек, ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Ойбек Қиличев билан ҳам келишув узайтирилгани эълон қилинди.
Фикрлар