AIBA версияси бўйича йилнинг энг яхшилари билан танишинг

  • 21 декабрь, 2016, 19:20
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, кеча Швейцариянинг Монтре шаҳрида Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси (AIBA)нинг 70 йиллик юбилейи ва йил якунлари бўлиб ўтди. Унда бир неча номинациялар бўйича энг яхшилари аниқланди ва тақдирланди.

AIBA

Мазкур маросимнинг фахрий меҳмонлари сифатида жаҳон бокси ривожига ўз ҳиссаларини қўшган ва ўз номини қолдирган машҳур спортчилар украиналик Владимир Кличко, ҳиндистонлик Мэри Ком, кубалик Феликс Савон ва франциялик Брахим Аслум ташриф буюрди.

Ching-Kuo Vu

70 йилдан кўпроқ фаолиятим давомида Миллий Федерациялар ташкил этилди ҳамда дунё бўйлаб боксчилар учун жуда кўп қулайликлар яратилиши натижасида кучли спортчилар дунё юзини кўрди. Бу натижаларга эришишда ўзининг ёрдамини аямаган фидойиларни эсламасдан иложи йўқ, албатта. Шу қатори уларнинг давомчилари ҳам бокс бўйича дунё юлдузлари етишиб чиқишига муносиб ҳисса қўшмоқда. 2020 йил Токйода ўтадиган Олимпия ўйинларида ҳам ижобий натижаларга эришга ишонаман, – дейди AIBA президенти Чинг-Куо Ву.

Wladimir Klitschko and Hasanboy Dusmatov
Ҳасанбой Дўсматов 1996 йилги Олимпиада чемпиони Владимир Кличко билан

– AIBAнинг бокс афсоналари учун бериладиган соврини биринчилардан бўлиб олганим мен учун улкан шарафдир. Менинг АИБА билан сафарим 14 ёшлигимда бошланган эди ва шундан бери бокс мен учун кўплаб самимий таасуротларни бахшида этди. АИБАнинг фаолияти давомидаги энг улкан байрам дея қайд этса бўладиган, 70 йиллик байрами ҳамда дунё бўйлаб боксни ривожлантиришдаги эришган улкан натижалари билан қутлайман, – дейди бокс афсонаси Кличко.

Шунингдек, бу ерда йиғилганлар бокс тарихида ёрқин из қолдирган ва “бокс қироли” сифатида эътироф этилган америкалик боксчи Мухаммед Али хотирланди.

Шундан сўнг ортда қолаётган йил бўйича энг яхшилар тақдирланди.

Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – йилнинг энг яхши боксчиси;

Никола Адамс (Буюк Британия) – йилнинг энг аёл боксчиси;

Билли Уолш (АҚШ) – йилнинг энг яхши мураббийи;

Cuba Domadores” (WSB чемпиони) – йилнинг энг яхши жамоаси;

Вакас Кришан (Ҳиндистон) – APB бўйича йилнинг энг яхши боксчиси.

Дэвид Моррелл (Куба, жаҳон чемпиони 2016) – йилнинг энг яхши ёш боксчиси;

Хелмут Ранце – йилнинг энг яхши супервайзери.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!