АПЛнинг икки гранди Видаль учун кураш бошлади

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 31 ёшли чилилик футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Челси" клублари жиддий қизиқиш билдира бошлашган. Айтиш лозимки, немис гранди футболчининг трансферини тахминан 31 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Видаль ўтган мавсум “Бавария” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!