Аҳмедов Гейнрихни "қувишда" давом этади

Учрашувнинг 34-дақиқасида терма жамоамиз Сардори Одил Аҳмедов жарима зарбасини ажойиб тарзда голга айлантира олди ва ҳисобни очди.

Шу тариқа, Аҳмедов ҳисобидаги қитъа биринчилигида киритилган голлар сони 4 тага етди. У бу борада фақатгина Александр Гейнрихдан ортда қолмоқда. Футболчилик фаолиятини якунлаган Гейнрих Осиё кубокларида жами 5 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!