Аҳмедовнинг жамоадоши Каталония клуби билан шартнома имзолади

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби форварди У Лэй фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттирадиган бўлди.

Унга кўра 27 ёшли хитойлик футболчи “Эспаньол” клуби билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар бермоқда. Бироқ, ҳозирча У Лэйнинг шартнома муддати ва трансфер баҳоси ҳақида эълон қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, У Лэй ўтган мавсум Хитой Суперлигасининг тўпурари бўлган эди.

Маълумот учун, “Эспаньол” клуби хитойлик бизнесменларга тегишли ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!