Акмал Холмуродов “Қўқон-1912” аъзосига айланди
"Қўқон-1912" жамоасининг Тошкентдаги йиғинда клуб сафи Акмал Холмуродов келиб қўшилганди. Холмуродов расман қўқонликлар аъзосига айланди.
"Қўқон-1912" матбуот хизматининг маълум қилишича, “Пахтакор”га қарши бўлиб ўтган назорат учрашувидан кейин ушбу футболчи билан шартнома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Акмал Холмуродов ўтган йилги мавсумни “Сўғдиёна”да ўтказган.

Фикрлар